Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


28/Сентябрь/2021   Парламент

Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг юбилей анжумани – ўнинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди


ТОШКЕНТ, 28 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари Улуғбек Иноятов бугун Туркистон шаҳрида ўтказилган Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг юбилей анжумани – ўнинчи ялпи мажлисида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент қуйи палатасидан маълум қилинишича, мажлисда, шунингдек, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси раиси Н.Нигматулин, Озарбайжон Республикаси Миллий Межлиси раиси С.Гафарова, Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши Торағаси Т.Мамитов, Туркия Буюк Миллат Мажлиси Спикери М.Шентоп, Венгрия Миллий йиғилиши Спикерининг ўринбосари М.Матрай иштирок этдилар.

Тадбирда доимий комиссиялар ҳужжатлари ва янги намунавий қонунлар муҳокама қилинди.

Учрашувда Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг кейинги ялпи мажлиси Қирғизистонда бўлиб ўтиши тасдиқланди.

Мажлис якунида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг юбилей – ўнинчи ялпи мажлиси иштирокчиларининг Туркистон декларацияси қабул қилинди.

Мавзуга оид

Сенат раиси ЕИнинг Ўзбекистондаги делег...

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси р...

Ўзбекистон Жаҳон хайрия индексида 53-ўри...

Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди...

Ўзбекистонда Болаларни қўллаб-қувватлаш ...

Бугун Олий Мажлис Сенати ҳамда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида 1 июнь...

Сўнгги янгиликлар