Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

08/Декабрь/2022   Долзарб

Туркиялик Нобель мукофоти соҳиби: Ўзбекистон – менинг ҳам Ватаним

АНҚАРА, 8 декабрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси ташаббуси билан туркий дунёнинг машҳур олими, Нобель мукофоти соҳиби Азиз Санжарнинг ўзбек ёшлари билан онлайн шаклдаги мулоқоти ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Тадбирда Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактаблар, хусусан, Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари, Туркияда таълим олаётган ёшларимиз қатнашди. Азиз Санжар ёшларимизга ўзининг илмий фаолияти ҳақида сўзлаб берди, йигит-қизларни илм-фан ва ижод билан чуқур шуғулланишга ундади.

“Тараққиёт учун илм зарур. Бинобарин, сиз матонат билан билим олишингиз даркор. Ёшларимиз халқаро даражадаги илм-фан даражасини яхши эгаллаши керак. Катта мақсадга эришиш учун кичик муваффақиятлар қозониш, илм пиллапоясидан босқичма босқич юқорилаш мақсадга мувофиқ”, деди Азиз Санжар.

Туркий дунёда мамлакатимизнинг алоҳида ўрнига ишора қилган таниқли олим “Бутун туркий дунёни алоҳида ардоқлайман. Унинг ичида, айниқса, Ўзбекистонга меҳрим бўлакча. Сабаби тарихда олиму уламоларнинг юрти айнан Ўзбекистон бўлган. 9-12 асрларда бу заминда илм-фан гуллаб, кўплаб алломалар етишиб чиққан. Ибн Сино, Беруний, Хоразмий каби даҳолар барчамизнинг ифтихоримиз. Инчунин, Ўзбекистон – менинг ҳам Ватаним, ота юртим”,  дея таъкидлади.

Маълумот учун, Азиз Санжар ихтисослиги бўйича биохимик бўлиб, ҳозирча туркий давлатлар вакиллари орасида Нобель мукофотини қўлга киритган ягона олим ҳисобланади.

Мавзуга оид

Ўзбекистоннинг Токиодаги элчихонаси вата...

Япония янги турдаги «COVID-19» коронавирус кенг тарқалаётган мамлакатлардан бири бўлиб қол...

Францияда маданий дипломатияни ривожлант...

“Ўзбекистон - Франция” дўстлик жамияти аъзоларидан иборат делегациянинг Францияга сафари д...

Софи Ибботсон: Ўзбекистон томонидан кўри...

Буюк Британиядаги Ўзбекистон сайёҳлик бренди элчиси, «Maximum Exposure» консалтинг фирмаси...

Сўнгги янгиликлар