Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

27/Июнь/2022   Конституциявий ислоҳотлар

Венгриядан муносабат: Конституциявий ислоҳотларнинг энг муҳим жиҳати – инсон, жамият ва давлат ўртасида мустаҳкам кўприк барпо этиш мақсад қилинганидир

ВЕНА, 27 июнь. /“Дунё” АА/. Жорий йил 25 июнь куни умумхалқ муҳокамасига қўйилган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасига Венгриянинг Этвош Лоран университети профессори, қиёсий конституциявий ҳуқуқ бўйича мутахассис Габор Ҳамзанинг муносабатини эътиборингизга ҳавола этамиз:


– Менинг мутахассислигим қиёсий конституциявий ҳуқуқ бўлганлиги учун ҳозирда Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини такомиллаштириш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотларга қизиқишим жуда баланд.

Жорий йил 20 июнь куни Урганч шаҳрида “Инсон – жамият – давлат” конституциявий тамойилини амалга ошириш: миллий ва хорижий тажриба” мавзусида халқаро конференция ишида қатнашиб, конституциявий ислоҳотларнинг муҳимлиги ва долзарблиги бўйича тегишли маълумотларни олган эдим.

Шанба куни расмий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшммчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси билан танишиб чиқиб, унга киритиш таклиф этилаётган янги нормалар узоқни кўзланган ва кенг қамровли масалаларни ўз ичига олганининг гувоҳи бўлдим.

Ушбу ўзгартиришларнинг ўзига хос жиҳатларидан бири сифатида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича, хусусан давлатнинг атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириши тўғрисидаги норманинг киритилиши дунё ҳамжамиятининг экологик мувозанатни сақлашга қаратилган фаолиятига Ўзбекистон ҳам ўз ҳиссасини қўшишга бел боғлаганлигини кўрсатади.

Шу билан бирга, конституциявий ислоҳотларнинг энг муҳим жиҳати сифатида инсон, жамият ва давлат ўртасида мустаҳкам кўприк барпо этиш мақсад қилинганлигини алоҳида эътироф этмоқчиман. Венгрияда 2012 йилда янги Конституция қабул қилинганига қарамасдан, бизда ҳам шундай ислоҳотларни ўтказишнинг пайти келди. Чунки Конституция қотиб қолган догма эмас, у доимий равишда иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ўзгаришларга қараб замон талабларига ҳамоҳанг равишда янгиланиши лозим. Айнан шу талабларни теран англаган ҳолда мамлакатингиз раҳбари бошчилигида конституциявий ислоҳотларнинг илгари сурилиши, махсус комиссия тузилиб, халқнинг ўзидан таклифлар олиниб, қонун лойиҳаси ҳолига келтирилиши Европа, хусусан, Шарқий Европа давлатлари амалиёти учун ҳам янгилик ҳисобланади.

Мавзуга оид

АҚШдаги ватандош: Конституцияга киритила...

Сан Франциско университети (АҚШ) магистранти Ботиржон Азизов мамлакатимизда умумхалқ муҳо...

Ҳиндистон оммавий ахборот воситаларида Ў...

Ҳиндистоннинг «Political Events» сиёсий-таҳлилий журнали ва «BW-BusinessWorld» онлайн-порт...

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясида ...

Кеча Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди...

Сўнгги янгиликлар