Uz / Ўз Ru En

Toshkent

04/Декабрь/2020   Долзарб

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси Виталий Фен: Ўзбекистон Конституциясиؙ — юртимизда истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тенглигини таъминловчи қомус


СЕУЛ, 4 декабрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Жанубий Кореядаги элчиси Виталий Фен Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллиги мунасабати билан эълон қилинган «Конституция менинг ҳаётимда» акцияси саволларига  жавоб йўллади.

—Конституция Сиз учун нимани англатади?

—Конституциямиз – бу давлатимиз ва жамиятимизнинг нафақат бугуни, балки келажагини ҳам белгилаб, эзгу мақсадларимизнинг ҳуқуқий пойдеворини муҳрлаб берувчи ҳаётимизнинг Бош қомусидир.

Ўзбекистон Конституциясининг ғоя ва нормаларида халқимизнинг кўп асрлик тажриба ва маънавий қадриятлари, бой тарихий-ҳуқуқий мероси ҳамда халқаро андозалар акс эттирилгани унинг ҳаётийлигининг кафолатидир.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, Бош қомусимиз юртимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтиришда ҳам мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

—Конституциявий ҳуқуқларингизни тўлиқ биласизми? Ҳуқуқингизни ҳимоя қилишга тўғри келганми?

—Ҳар бир давлатнинг Конституциясига қараб бу қандай давлат, унда истиқомат қиладиган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари қандай таъминланаётганига оид муҳим саволларга жавоб топишимиз мумкин.

Конституциямизда инсон ҳуқуқлари энг олий қадрият дея эътироф этилганлигини алоҳида таъкидлаш зарур.

Мен корейс миллатига мансуб Ўзбекистон фуқароси сифатида шуни алоҳида таъкидлашим лозимки, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси – виждон ва эътиқод эркинлигини ўзида мужассам этган, юртимизда истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тенглигини таъминловчи, мустақил диёрнинг мустақиллигини ёрқин намоён этувчи асосий ҳужжат, бахтимиз қомуси, халқимизнинг ору номуси, диний бағрикенглигимиз ифодаси ҳисобланади.

— Касб фаолиятингиз ва кундалик ҳаётингизда конституциявий тамойиллардан фойдаланасизми?

—Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий мақсади ва тамойили ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари, кафолатларини таъминлашга қаратилгани билан эътиборга моликдир.

Шу ўринда Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчиси сифатида ушбу давлатда бўлиб турган барча ватандошларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кундалик фаолиятимнинг ажралмас қисми ҳисобланади.

— Сиз учун Конституция куни нимани англатади ва бу байрамни қандай нишонлайсиз?

- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган сана бу мустақил Ватанимиз тараққиётида беқиёс сиёсий, ҳуқуқий ва халқаро аҳамиятга молик тарихий кундир.

Барчамиз учун қутлуғ бўлган ушбу байрам элчихонамиз томонидан анъанавий тарзда кенг нишонланади. Шунингдек, Корея Республикасида истиқомат қилаётган ватандошларимиз билан «Конституциявий ҳуқуқларингизни яхши биласизми?» мавзусида учрашувлар ҳамда қатор тадбирлар ўтказилади. Уларда ҳам фаол иштирок этишга ҳаракат қиламан.

Ушбу сана арафасида Жанубий Кореянинг нуфузли газета ва журналларида республикамизда сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар тўғрисида ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллигига бағишланган туркум мақолалар чоп этилади.

Мавзуга оид

Эрон оммавий ахборот воситаларида МДҲ са...

Жорий йил 18 декабрь куни ўтказилган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенг...

«LETA» агентлиги: БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлар...

Латвиянинг «LETA» Миллий ахборот агентлиги 12-13 август кунлари видеоконференция шаклида ў...

Короновирус инфекциясини олдини олиш бўй...

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойи...

Сўнгги янгиликлар