Uz / Ўз Ru En

Toshkent

02/Сентябрь/2020   Мустақилликка 29 йил

Янги Ўзбекистон сиёсатининг асосчиси — Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатда мисли кўрилмаган ислоҳотлар амалга оширилди


БИШКЕК, 2 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан 1 сентябрь куни элчихона биносида Қирғизистон прламенти аъзолари ва ўзбек миллий маданият марказлари раҳбарлари иштирокида учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистон элчиси Хуршид Мирзоҳидов Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз Мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишдаги нутқининг асосий йўналишлари ҳақида сўзлаб берди.

Шунингдек, учрашувда Қирғистон Республикаси вакиллари давлатимиз раҳбари томонидан мазкур нутқда таъкидланган фикрлар бўйича ўз шарҳларини билдирди.

Нодирбек Каримов, Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши депутати:

— Ўзбекистон Президенти ва ҳукуматини, Олий Мажлис палаталари вакилларини, ўзбек халқини Мустақиллик байрами билан самимий табриклайман. Бугун икки мамлакатнинг турли соҳалардаги ҳамкорлиги давлат раҳбарлари томонидан кўрсатилаётган эътибор туфайли юксак босқичга кўтарилган.

Хусусан икки давлат раҳбарларининг учрашувлари ва музокаралари давомида эришилган барча келишувларнинг самарали ижросини таъминлашда Олий Мажлис ва Жогорку Кенешнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларининг ўрни беқиёс.

Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган тантанадаги Президент Шавкат Мирзиёевнинг сермазмун маърузасида тилга олинган ватандошларни қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорликни кенгайтиш борасидаги режалар хориждаги юртдошлар учун янги истиқболларни яратди ва уларнинг қалбларида умид уйғотди.

 Қардош ва биродар Ўзбекистонга мусаффо осмон, тинчлик ва юксалиш тилайман.

Бегижон Аҳмедов, Қирғизистон Ўзбек миллий-маданий маркази раиси маслаҳатчиси, Қирғизистон ёзувчилар миллий уюшмаси Раёсати аъзоси:

— Қирғизистондаги ўзбек ҳамжамияти номидан барча ўзбекистонлик дўстларни Мустақиллик байрами билан табриклайман. Президент Шавкат Мирзиёевнинг байрам табриги нафақат Ўзбекистон халқи юрагида, балки хорижий давлатларда, хусусан, қардош Қирғизистонда ҳам катта қизиқиш уйғотди. Айниқса, ватандошлар томонидан ўзгача диққат билан танишилмоқда.

Янги Ўзбекистон сиёсатининг асосчиси ва раҳбари бўлган муҳтарам юртбоши раҳнамолигида Ўзбекистонда халқ турмуш даражасини ошириш боарсида мисли кўрилмаган ишлар амалга оширилди. Жумладан, пандемия даврида фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаётини сақлаб қолиш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар хорижда ҳам эътироф этилмоқда.

Халқаро муаммога айланган коронавирус эпидемияси даврида иқтисодий кўрсаткичларни ва аҳолини ўлим чангалидан максимал даражада сақлай олган давлат Ўзбекистон бўлганлиги феноменал воқеа бўлиб, бу дунё жамоатчилиги томонидан юксак баҳоланмоқда.

Ўзбекистон келажакда ҳам жаҳон маданий марказларидан бири бўлиб қолишига мамлакатда мустаҳкам пойдевор яратилмоқда. Ёшларга таълим бериш, маърифатли ва илмли инсон бўлиб шаклланишига катта аҳамият берилмоқда. Олимлар, ёзувчи ва шоирлар, маданият ходимларига яратилаётган шароит, жумладан, Маънавият ва маърифат маркази, Адиблар ҳиёбони мажмуасининг ташкил этилиши, қалам аҳли вакилларига уй-жойлар қурилиши, иқтидорли ёшлар учун ижод мактаблари, Ислом цивилизацияси марказининг ташкил этилиши хорижда қиёси бўлмаган янгиликлардир. Бундай тизимли маърифий ишлар меваси ўлароқ келажакда Ўзбекистонда янги Берунийлар, Бухорийлар ва Хоразмийлар етишиб чиқишига пухта замин яратилмоқда.

Мавзуга оид

Германиядаги ҳамюртларимизнинг байрам та...

Мамлакатимиз Мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан дунёнинг турли минтақаларида таҳ...

“Etihad Airways” авиакомпанияси менежери...

Мухторжон Ахмедов, Бирлашган Араб Амирликларининг “Etihad Airways” авиакомпанияси менежери...

Ўзбекистон элчиси АҚШ фуқароларига давла...

Мамлакатимизнинг АҚШдаги элчихонасида Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллиги арафасида Пре...

Сўнгги янгиликлар