Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

03/Июль/2022   Саналар

Жанубий Кореядаги ватандошлар: Ўзбекистон Давлат герби – муқаддас рамз, уни каттаю кичик бирдек қадрлайди

СЕУЛ, 3 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан Жанубий Кореяда истиқомат қилаётган ватандошларимиз ва мамлакатимиз дўстлари ўз табрикларини йўллади, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири.


Ким Мин Хе, Хангук хорижий тиллар университети талабаси:

– Мен ўзбекистонлик дўстларимни давлат герби қабул қилинганига 30 йил тўлиши муносабати билан чин қалбимдан табриклайман.

Албатта, давлат рамзлари доимо улуғ ва муқаддас саналган. Чунки унда ҳар бир халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажаги акс этади.

Шундай рамзлардан бири шубҳасиз давлат гербидир. Чунки у давлат суверенитетининг рамзи ҳисобланиб, ўзида миллий-маданий анъаналарни мужассамлаштиради. Унга катта эҳтиром билан қараш ҳар бир фуқаронинг бурчи саналади.

Ўзбекистонда ҳам давлат рамзлари тасдиқланган кун кенг нишонланишидан хабарим бор. Бу жуда яхши одат. Чунки, давлат ва миллатнинг мавжудлиги, унинг орзу-истаклари ва ўзига хослиги унинг рамзларида акс этади.

Бундай кунни катта тантаналар билан нишонлаш эса ҳар бир фуқаро учун катта шараф, деб ўйлайман.

Байрамингиз муборак бўлсин!

Раҳматилла Жўраев, Пукёнг университети талабаси:

– Давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг мустақиллигини ифодаловчи муқаддас тимсоллардир. Ўзбекистоннинг давлат рамзлари халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этиб, шу юртда яшовчи ҳар бир фуқарога фахр ва ифтихор бағишлайди.

Бу йил мустақил республикамизнинг “Давлат герби тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганига ҳам 30 йил тўлди.

Албатта давлат ва миллатнинг мавжудлиги, унинг орзу-истаклари, тафаккур тарзи, руҳияти ва ўзига хослиги унинг рамзларида акс этади.

Давлат рамзларига боқиб ёки уларда ифодаланган маъно-моҳиятни ўқиб ўзимиз учун, юртимиз учун, келажак авлод учун долзарб аҳамиятли туйғуларни туямиз.

Фурсатдан фойдаланиб барча юртдошларимизни мустақиллигимиз рамзи бўлган Давлат герби тўғрисидаги Қонун қабул қилинганининг 30 йиллиги билан табриклайман.

Абдулла Зиёдуллаев, Жанубий Корея денгизчилик ва океанология университети докторанти:

– Давлат ва миллатнинг мавжудлиги, халқнинг менталитети, орзу-ўйлари, тафаккур тарзи, руҳияти ва ўзига хослиги унинг рамзларида акс этади. Шу сабабдан рамзлар шу юрт учун энг муқаддас қадрият сифатида баҳоланади.

Албатта, давлат рамзлари бизларга ким эканлигимизни англатиб туриши билан янада қадрли. Давлат рамзлари орасида давлат герби ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Чунки унда халқимизнинг ўтмиши, бугуни ва келажаги акс эттирилган. Қолаверса, давлат герби - давлат суверенитетининг рамзи ҳисобланиб, ўзида миллий-маданий анъаналаримизни мужассамлаштиради. Унга катта эҳтиром билан қараш ҳар бир юртдошимизнинг бурчидир.

Ушбу муқаддас рамзни каттаю кичик бирдек қадрлайди. Унда жонажон Ўзбекистонимизнинг том маънодаги асл тасвирини кўради. Гербимизга ҳар бир ҳамюртимиз алоҳида эҳтиром билан муносабатда бўлиши мамлакатимизда эзгу қадриятга айланган.

Ушбу қутлуғ сана билан барча юртдошларимизни ва тенгдошларимни муборакбод этаман.

Ситора Обидова, Квангвон университети талабаси:

– Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари - байроғи, герби ва мадҳиясига эга.

Давлат рамзлари ҳар бир халқнинг мустақиллиги, тинчлиги ва барқарорлиги тимсоли бўлиб, эл-юртимизнинг ғурури, ифтихори бўлган рамзларда тарихимиз, бой маънавий-маданий меросимиз, миллий урф-одат ва анъаналаримиз ўз ифодасини топган.

Шундай рамзларимиздан бири шубҳасиз давлатимиз гербидир.  Ундаги ҳар бир ранг, ҳар бир белгида ўзига хос маъно мужассам.

Хусусан, афсонавий Ҳумо қуши бахт ва эрксеварлик тимсоли ҳисобланади. Бу адолат тамойилига асосланган давлат ва жамият ўртасидаги муносабатларнинг моҳияти ҳақида сўзлайди.

Пурвиқор тоғлар, дарёлар, буғдой бошоқлари, чаноқларда очилган ғўза, гуллаган водий узра қуёш заррин нурларини сочиб туриши эса ўхшаши йўқ диёримиз мафтункорлигига ўзига хос ишорадир.

Фурсатдан фойдаланиб барча юртдошларимизни давлатимиз герби қабул қилинганига 30 йил тўлиши муносабати билан табриклайман. Ватанимиз мустақиллиги, тараққиёти ва истиқболи, салоҳиятининг рамзи бўлмиш давлат герби ғурур, фахр, буюк аждодларимизга муносиблик ва масъулият туйғуларини қалбимизда жўш урдираверсин.

Ғанишер Қўлдошев, Донгук университети магистранти:

– Ҳар қайси миллатнинг эзгу амаллари, уларнинг урф одатлари ва анъаналари давлат рамзларида акс этган. Давлат рамзлари Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқимиз ҳамжиҳатлиги йўлида барчамизни бирлаштириши билан ҳам қадрлидир.

Ватан тимсоллари биз учун ғурур ва ор демакдир. Уларни муқаддас билиш, эъзозлаш чин инсоний, ҳам ватанпарварлик бурчимиздир.

Гербимиз мамлакатимизнинг барча анъана ва урф-одатларини ўзида мужассамлаштирган. Марказдаги Ҳумо қуши бахт, давлатмандлик рамзи, эрк, саодат, ҳиммат, олижаноблик, омад тимсоли ҳисобланган.

Пахта ва ғарқ пишган буғдой бошоқлари халқимизнинг ризқи бутун эканлигини ифодалайди. Саккиз қиррали юлдуз тасвири эса мамлакатимиз жипслиги рамзи бщлса, яримой қўлга киритилган мустақиллигимизни, юлдуз эса саодатга элтувчи йўлни танлаганимизни билдиради.

Бугун барча давлат идоралари, хориждаги ваколатхоналар пештоқларида гербимиз жой олган. Мен хорижда таҳсил олаётган талаба сифатида ҳар доим элчихонамиз биносига келганимда биринчи бўлиб кўзим ҳилпираб турган Ватанимиз байроғи ва элчихона пештоқидаги гербимизга кўзим тушади. Шунда қалбимда катта ғурур  ва ифтихорни, Ватанга бўлган соғинчни ҳис этаман.

Мавзуга оид

Туркиядаги ватандош: Давлатимиз раҳбари ...

Истанбул шаҳридаги «Ўзбек хотин-қизларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти» раҳбари Озода...

Польшадаги ватандошлар: Давлатимиз рамзл...

2 июль - Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун муносабати билан, Польшад...

Екатеринбургда Ўзбекистон Республикаси Д...

Мамлакатимиз Бош консулхонасида Екатеринбург шаҳридаги олий таълим муассасаларида таҳсил о...

Сўнгги янгиликлар