Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

17/Август/2022   Иқтисодий дипломатия

Жиддада қишлоқ хўжалиги соҳасидаги Ўзбекистон – Саудия ҳамкорлигини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 17 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистони Подшоҳлигига Давлат ташрифига тайёргарлик кўриш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Подшоҳликнинг атроф – муҳит, сув ва қишлоқ хўжалиги вазири Абдулраҳмон ал-Фадли билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигидан маълум қилинишича, томонларнинг диққат марказида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришнинг жорий масалалари ва истиқболлари бўлди.

Ўзбекистон томони Саудия Арабистонилик ҳамкорларининг тажрибаси жалб қилиниши режалаштирилган аниқ йўналишларни таклиф қилди. Хусусан, сўз аграр соҳада инновацияларни жорий этиш ва таълим тизимини такомиллаштириш лойиҳалари ҳақида борди. Соҳа доирасидаги барча илмий-тадқиқот институтларининг ўзаро ҳамкорлигини фаоллаштириш мақсадида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази (AKIS) ва Саудия Арабистонининг Барқарор қишлоқ хўжалиги Миллий илмий-тадқиқот маркази ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш тўғрисида келишувга эришилди.

Музокаралар якунида томонлар Саудия Арабистони компанияларини Ўзбекистон билан қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишга жалб қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга келишиб олдилар. Бу, шубҳасиз, Ўзбекистонда юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва кейинчалик Саудия Арабистонига экспорт қилиш учун яхши имконият яратади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Россия саноат кооперацияси...

Кеча Москва шаҳрида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо ва...

Ҳиндистон стандартлар бюроси бош директо...

Республикамизнинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Ахатов ушбу мамлакат Стандартлар бюроси бош ...

Жанубий Корея ишбилармонлари делегацияси...

Бугун Корея – Ўзбекистон бизнес марказида мамлакатимизнинг Корея Республикасидаги элчихона...

Сўнгги янгиликлар