Ўзбекистонда етиштирилган мева ва сабзавот маҳсулотлари Швецияга тўғридан-тўғри экспорт қилинади
Декабрь 07, 2024. 05:21 • 53 сония
• 291
СТОКГОЛЬМ, 7 декабрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Швеция Миллий савдо кенгаши томонидан уюштирилган ҳўл мева ва сабзавот маҳсулотларини етказиб беришга бағишланган вебинарда мамлакатимизнинг етакчи экспортчи компаниялари вакилларининг иштироки ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Швеция ва умуман олганда Скандинавия мамлакатлари бозори мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилиш учун жозибадор бўлиб, ушбу давлатлардаги импорт нархлари жаҳондаги ўртача кўрсаткичлардан юқорилиги билан ажралиб туради.
Тадбирда Ўзбекистонда етиштириладиган мева ва сабзавот маҳсулотлари Швецияга асосан Нидерландия, Испания ва Италия давлатлари орқали кириб келаётганлиги маълум қилинди. Шу сабабли, истиқболда бевосита экспорт товарларини етказиш мақсадида Стокгольм ва Хельсинборг шаҳарларида озиқ-овқат ва мева-сабзавот учун омборхоналар ва савдо уйларини очиш таклифлари билдирилди.
Швециялик шериклар ҳўл мева ва сабзавот маҳсулотлари импорти учун талаб этиладиган тариф ва нотариф чоралар, йирик савдо тармоқлари билан ишлаш тартиби бўйича тақдимот ўтказишди.
Вебинар давомида, шунингдек, Швеция Миллий савдо кенгашининг "Open Trade Gate" дастури доирасида ўзбекистонлик кичик ва ўрта бизнес вакилларини қўллаб-қувватлаш ҳамда экспортёр компаниялар ходимларининг касбий салоҳиятини ошириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Кувайтда ўзбек маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди
Кувайт бозорларига ўзбек маҳсулотлари экспорти оширилади
АҚШнинг энг йирик савдо тармоқларида ўзбек озиқ-овқат маҳсулотлари сотилади
2025-йилда Ўзбекистондан Кувайтга 50 тоннадан ортиқ ҳўл ва қуруқ мевалар экспорт қилинди