Ўзбекистонда етиштирилган узум АҚШга экспорт қилинди
Октябрь 10, 2024. 16:28 • 33 сония
• 927
ВАШИНГТОН, 10 октябрь. /"Дунё" АА/.Ўзбекистонда етиштирилган узум АҚШга экспорт қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, Нью-Йоркдаги "Uzbek-American Trade House" ва Тошкент шаҳридаги "GardenCells" масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган янги экспорт шартномасига асосан АҚШга 1,7 минг тонна янги узум маҳсулоти ҳаво транспорти орқали Нью-Йорк шаҳрига етказилди.
АҚШнинг Озиқ-овқат маҳсулотлари санитар назорати бошқармаси (FDA) талабларига мувофиқ қадоқланган узум Американинг "NetCost" озиқ-овқат савдо марказлари тармоғининг Нью-Йорк штатидаги савдо нуқталарига тарқатилди.
Ўзбекистон узумига маҳаллий аҳоли томонидан юқори қизиқиш билдирилмоқда. Шу боис, янги партияга буюртма берилди ва ҳар ҳафта 3-4 тонна миқдорида узум экспорт қилишга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Кувайтда ўзбек маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди
Кувайт бозорларига ўзбек маҳсулотлари экспорти оширилади
АҚШнинг энг йирик савдо тармоқларида ўзбек озиқ-овқат маҳсулотлари сотилади
2025-йилда Ўзбекистондан Кувайтга 50 тоннадан ортиқ ҳўл ва қуруқ мевалар экспорт қилинди