Ўзбекистондан Кувайтга 1 тонна мева экспорт қилинди
Сентябрь 14, 2025. 13:07 • 43 сония
• 754
АЛ-КУВАЙТ, 14 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистондан Кувайтга 1 тонна мева экспорт қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Ўзбекистонда етиштирилган мевалар экспорти Бухоро туманидаги "National Agroforte" компанияси ва Кувайтнинг "Star Fruit Co." компанияси ўртасида эришилган келишув асосида амалга оширилди.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Кувайтнинг "Javed & Majed Co" ва "Agricultural Food Products Co" компаниялари билан эришилган келишувлар доирасида дудланган гўшт, пишлоқ, олма, қовун, анор, тарвуз маҳсулотлари етказиб берувчиларни аниқлаш, нархларни келишиш ишлари давом этмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистон Президенти соғлиқни сақлаш соҳасидаги йирик инвестиция лойиҳаларининг боришини кўриб чиқди
Президент•Октябрь 28, 2026. 18:20
Кувайт делегацияси Қорақалпоғистонда ижтимоий лойиҳалар ва хайрия акцияларини амалга оширмоқда
Ҳамкорлик•Октябрь 28, 2026. 18:00
Ўзбекистон дипломатлари Иркутск шаҳридаги жазони ижро этиш колониясида сақланаётган ватандошлар билан учрашди
Ватандошларимиз•Октябрь 28, 2026. 17:30
Ўзбекистон ва Чехия геология соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиради
Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида•Октябрь 28, 2026. 17:00
Акрамжон Неъматов: Марказий Осиё ва Озарбайжон келажаги бугун биз биргаликда барпо этаётган истиқболдир
Изоҳлар•Октябрь 28, 2026. 16:30
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистоннинг ҳунармандчилик ва уй-рўзғор буюмлари Германия бозорида намойиш этилмоқда
Октябрь 27, 2026. 11:00
Ўзбек тўқимачилик корхоналари Варшавадаги халқаро кўргазмада ўз маҳсулотларини намойиш этди
Октябрь 26, 2026. 22:00
Токиода илк бор халқаро мода кўргазмасида Ўзбекистон миллий павильони намойиш этилди
Октябрь 17, 2026. 17:00