Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларининг Мисрга экспорти ошади
Сентябрь 13, 2025. 16:55 • 36 сония
• 73
ҚОҲИРА, 19 сентябрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси дипломатлари Мисрнинг "Baxt Textile" ва "Egypt Cotton" компаниялари раҳбарлари билан онлайн музокара ўтказдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Миср вакиллари Ўзбекистон пахтаси ва юқори сифатли ип-калава ҳамда тайёр кийим-кечакларни харид қилиш истагида билдирди.
"Ўзбекистоннинг ип-калава маҳсулотларининг сифати жуда юқори эканлигини яхши биламиз. Шу боис, юртимиздан хорижга экспорт кўламини ошириш, янги бозорларга чиқиш ва чет эллик ҳамкорлар сафини кенгайтириш учун компаниямиз имкониятларини ишга солишга тайёрмиз", – деди "Egypt Cotton" компанияси раҳбари Самеҳ Муҳаммад.
Мулоқот якунида "Baxt Textile" ва "Egypt Cotton" компаниялари ва Ўзбекистон корхоналар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда мамлакатимиздан маҳсулотлар экспортини йўлга қўйишга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
АҚШнинг энг йирик савдо тармоқларида ўзбек озиқ-овқат маҳсулотлари сотилади
2025-йилда Ўзбекистондан Кувайтга 50 тоннадан ортиқ ҳўл ва қуруқ мевалар экспорт қилинди
Кувайтга илк бор 23 тонна қора майиз экспорт қилинди
Ўмонлик ишбилармонлар билан экспорт-импорт масаласида фикр-мулоҳаза алмашилди