Ўзбекистоннинг қуритилган мева-сабзавотлари Ироқ бозорларига экспорт қилинади

Август 07, 2025. 14:26 • 57 сония

255
Ўзбекистоннинг қуритилган мева-сабзавотлари Ироқ бозорларига экспорт қилинади

АЛ-КУВАЙТ, 13 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги "Nassar Trading Agro" компанияси таъсисчиси Наэль Насир ва Кувайтнинг "Sky Logistics Gen. Trading & Contracting Co." компанияси бош директори Муҳаммад Ризо ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат аввалида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, ўзбек маҳсулотларининг экспорти учун тақдим этилаётган имтиёзлар, хорижий импортёрлар учун яратилган қулайликлар ҳақида айтиб ўтилди.

Музокараларда Ўзбекистондан қуритилган мева-сабзавотларни Кувайт ва Ироқ бозорларига экспортини йўлга қўйиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Томонлар экспорт қилинадиган товарларнинг қадоқлаш тизими бўйича фикрлар алмашдилар. Шунингдек, ўзбек маҳсулотларини Кувайтга олиб келиш учун транспорт-логистика тизими, Ўзбекистон маҳсулотларини намойиш этиш учун шоу-румлар ташкил этиш ва савдо уйларини очиш таклифлари кўриб чиқилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш