Logo

19-21 сентябрь кунлари Қўқон шаҳрида III Халқаро ҳунармандчилик фестивали бўлиб ўтади

Сентябрь 12, 2025. 14:59 • 1 дақ

523
19-21 сентябрь кунлари Қўқон шаҳрида III Халқаро ҳунармандчилик фестивали бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 12 сентябрь. /"Дунё" АА/. Жорий йилнинг 19-21 сентябрь кунлари Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида III Халқаро ҳунармандчилик фестивали бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Фестиваль Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 1 ноябрдаги "Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш тўғрисида"ги ҳамда 2021 йил 23 августдаги "Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдосини ўтказиш тўғрисида" қарорлари асосида ташкил этиляпти.

Унда дунёнинг 70 давлатидан 278 нафар хорижий меҳмон қатнашиши режалаштирилган. Шунингдек, юртимизнинг барча ҳудудларидан маҳаллий ҳунарманд ҳам иштирок этади.

Фестиваль доирасида бир қатор тадбирлар, фестиваль иштирокчиларининг тантанали юришлари, маҳаллий ва хорижий ҳунармандларнинг маҳсулотлари кўргазма-савдоси, илмий конференция, фестивални ўтказиш ва якунлари бўйича матбуот анжуманлари, халқаро ва ўзбекистонлик ҳунарманд-дизайнерлар иштирокидаги модалар намойиши, халқ сайллари, қўғирчоқбозлик ва дорбозлар томошалари, вилоятлар фольклор жамоалари ва маданият бошқармалари концерт дастурлари, ош танловлари, маҳаллий ва хорижий ҳунармандларнинг маҳорат дарслари ва Қўқон шаҳрининг маданий-кўнгилочар жойлари ва туристик маршрутлари бўйлаб саёҳат ўтказилади.

Халқаро ҳунармандчилик фестивалининг ўтказилиши натижаларига кўра, Қўқон шаҳрига сайёҳлар оқими 10 баробарга, ҳунармандлар сони 3,5 баробарга, меҳмонхоналар 2,5 баробарга ошди. 

Жаҳон ҳунармандчилик кенгашининг 2019 йилнинг 23 июлидаги қарорига кўра, Қўқон шаҳрига ёғоч ўймакорлиги бўйича Ҳунармандчилик шаҳри мақоми берилган. 

 

 

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш