Logo

"Дунё" АА ва "Кабар" ҚМАА ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди

Июль 18, 2024. 09:59 • 1 дақ

1292
"Дунё" АА ва "Кабар" ҚМАА ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди

ТОШКЕНТ, 18 июль. /"Дунё" АА/. Қирғизистон Президентининг бугун Ўзбекистонга бошланадиган давлат ташрифи ва олий даражадаги икки томонлама музокаралар арафасида Ташқи ишлар вазирлигининг "Дунё" ахборот агентлиги ва "Кабар" Қирғизистон Миллий ахборот агентлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди, деб хабар бермоқда, "Дунё" АА мухбири.

Ушбу муҳим ҳужжат ўзбек, қирғиз ва рус тилларида "Дунё" АА директори Омонулла Файзиев ва "Кабар" ҚМАА директори Медербек Шерметалиев томонидан имзоланди.

Уч йилга мўлжалланган ва кейинчалик узайтириш шарти билан имзоланган мазкур битим Ўзбекистон ва Қирғизистонда кечаётган муҳим воқеаларни, жумладан, мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорлик, амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар тўғрисидаги ва бошқа янгиликларни "Дунё" АА ва "Кабар" ҚМАА минбари воситасида холис ёритиш ҳамда кенг жамоатчиликка тезкор етказишни назарда тутади.

Бундан аввал "Дунё" АА ва "Ховар" Тожикистон миллий ахборот агентлиги ўртасида ҳам худди шундай битим имзоланган эди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш