Logo

Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири Саудия Арабистонининг Подшоҳ Абдулазиз номидаги илм-фан ва технологиялар шаҳарчасига ташриф буюрди

Декабрь 19, 2024. 17:39 • 53 сония

212
Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири Саудия Арабистонининг Подшоҳ Абдулазиз номидаги илм-фан ва технологиялар шаҳарчасига ташриф буюрди

АР-РИЁЗ, 19 декабрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Саудия Арабистонига хизмат сафари доирасида Подшоҳ Абдулазиз номидаги илм-фан ва технологиялар шаҳарчаси президенти Мунир Эльдесоуки билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири. 

Унда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони илмий-техникавий алоқаларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар ҳамкорликда Марказий Осиё ва Яқин Шарқ бозорлари учун мослаштирилган сунъий интеллект иловаларини ишлаб чиқиш, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, таълим, транспорт, сув хўжалиги, экология ва бошқа йўналишларда сунъий интеллектга асосланган қўшма тадқиқотлар ўтказиш ҳамда инновацион экотизимни ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикрлар алмашилдилар. Шунингдек, ҳар икки мамлакат тадқиқотчилари ўртасидаги ҳамкорликни жадаллаштириш учун форумлар ўтказиш ва Саудия Арабистонидан Ўзбекистоннинг IТ соҳасига инвестицияларни жалб этиш имкониятларига эътибор қаратилди.

Подшоҳ Абдулазиз илм-фан ва технологиялар шаҳарчаси (King Abdulaziz City for Science and Technology, KACST) Саудия Арабистонидаги йирик илмий ва технологик тадқиқот маркази ҳисобланади Марказ мамлакатнинг илмий-технологик тараққиётини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида 1977 йилда ташкил этилган. KACST Саудия Арабистонидаги энг муҳим илмий-ижодий муассасаларидан бири саналади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш