Қорақалпоғистонда илк бор Орол маданият саммити ўтказилади
Февраль 13, 2025. 12:10 • 30 сония
• 267
ТОШКЕНТ, 13 февраль, /"Дунё" АА/. Шу йилнинг 4-6 апрель кунлари Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида илк бор Орол маданият саммити бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабарига кўра, ушбу саммит ҳар 18 ойда бир маротаба ўтказилиб, Қорақалпоғистоннинг барқарор ривожланишига хизмат қиладиган экологик, ижтимоий ва маданий ечимларни топиш учун маҳаллий ва халқаро фаоллар, рассом ва олимларни бирлаштиради.
Хитойнинг "Синьхуа" давлат ахборот агентлиги тарқатган маълумотга кўра, саммит Оролбўйи минтақасини санъат, маданият, дизайн ва илм-фан орқали ижтимоий ва экологик жиҳатдан ўзгартиришга қаратилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Буюк Британия билан янги авиақатновлар йўлга қўйилди
Ўзбекистон фуқаролари орасида хорижда таълим олиш учун кетаётганлар сони тобора камаймоқда