Самарқандда Италиянинг Тушиа университети филиали очилади
Сентябрь 19, 2025. 07:45 • 49 сония
• 304
РИМ, 19 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев Италиянинг Тушиа университети ректори, профессор Стефано Убертини билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида профессор Стефано Убертини Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан Самарқанд агроинновация ва илмий тадқиқот институтида қўшма университет кампусини ташкил этиш тўғрисида келишув имзолаганини ҳамда келишув шартларини бажариш бўйича тегишли ишлар бошлаб юборилганини маълум қилди. Унинг айтишича, университет филиалининг расмий очилиш маросими жорий йилнинг 30 сентябрь куни ўтказилади. Университетда ўқув йили 2026 йил январдан бошланади.
"Италия университетлари қаторида қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича тарихда илк бор Тушианинг биринчи хориждаги филиали Ўзбекистонда очилади. Биз бундан жуда хурсандмиз " – деди ректор Стефано Убертини.
Филиалда ўзбекистонлик талабаларга Италиянинг аграр соҳадаги илғор тажрибаси ва замонавий технологиялари асосида билим берилади.
Тушиа университети 1979 йилда Витербо шаҳрида ташкил этилган. Университет Италиянинг қишлоқ хўжалиги йўналишидаги етакчи олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. Ушбу таълим даргоҳида 8 мингдан зиёд талаба таҳсил олади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон фуқаролари орасида хорижда таълим олиш учун кетаётганлар сони тобора камаймоқда
Доҳа форуми доирасида Термиз мулоқотининг стратегик аҳамияти тақдим этилди
Нукус ва Самарқанд ЮНEСКОнинг Глобал таълим шаҳарлари тармоғига қўшилди