Logo

Мисрлик тадбиркор Қорақалпоғистонда истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга оширади

Май 25, 2025. 14:17 • 47 сония

470
Мисрлик тадбиркор Қорақалпоғистонда истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга оширади

АБУ-ДАБИ, 25 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси кўмагида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигидаги делегациянинг мисрлик тадбиркор, БААда рўйхатдан ўтган "Bell Energy" компанияси бошқаруви раиси Ҳайсам Ҳусайн билан музокаралари ташкил қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашувда томонлар Қорақалпоғистоннинг инвестицион салоҳияти, иқтисодий кўрсаткичлари, истиқболли халқаро лойиҳаларни амалга ошириш бўйича имкониятларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, "Bell Energy" компаниясининг ушбу ҳудудда истиқболли инвестиция лойиҳаларда иштироки масаласи кўриб чиқилди.

Ўтказилган мулоқотлар натижасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва "Bell Energy" компанияси ҳамда унинг бизнес ҳамкорлари ўртасида бир қатор англашув меморандумлари имзоланди.

Ҳужжатлар нефть маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган омборларини барпо қилиш, чиқиндилардан энергия ишлаб чиқариш, биоэтанол ва авиация ёнилғиси учун хомашё ҳисобланган бамбук экинзорларини барпо қилиш ва болалар фаровонлигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни назарда тутади.

Имзоланган ҳужжатларни амалга ошириш мақсадида томонлар ҳар бир лойиҳанинг техник жиҳатлари ва молиявий масалаларини ишлаб чиқиш ва ўзаро мувофиқлаштиришга келишиб олдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш