Logo

Кувайт компанияси Бухоро вилоятида янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришди

Июль 22, 2024. 09:03 • 45 сония

607
Кувайт компанияси Бухоро вилоятида янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришди

АЛ-КУВАЙТ, 22 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Кувайтнинг "Energy Solutions" компанияси делегациясининг Бухоро вилоятига бизнес-миссияси ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Кувайт компанияси делегацияси Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов томонидан қабул қилинди ва "Energy Solutions" компанияси раҳбари Ияд Солиҳ билан видеоконференцалоқа шаклида онлайн музокаралар ташкил этилди.

Музокаралар чоғида Бухоро вилоятида хорижий инвесторлар учун яратилган қулай сармоявий муҳит ҳақида батафсил маълумотлар Кувайт томонига етказилди. Вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти, асосий драйвер соҳалари бўлган туризм, нефть-газ, қишлоқ хўжалиги, шунингдек, қулай географик жойлашуви алоҳида таъкидланди. Тиббиёт ва фармацевтика йўналишидаги истиқболли лойиҳаларга эътибор қаратилди.

Ўз навбатида, Кувайт вакиллари тиббиёт соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича таълим марказини ташкил этиш ва тоғ-кон саноати соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш таклифларини илгари сурди.

Учрашув якунида, ўзаро ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари белгилаб олинди ва уларга хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича дастлабки келишувга эришилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш