Мисрлик ишбилармонлар билан ҳамкорликдаги лойиҳа янги босқичга ўтди
Ноябрь 03, 2024. 12:15 • 52 сония
• 282
ҚОҲИРА, 3 ноябрь. /"Дунё" АА/. Навоий вилоятидаги Шимолий Букантов истиқболли мис конида йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш қизғин паллага кирди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Жорий йил сентябрда бошланган лойиҳада 1400 метрлик бурғилаш ва 1700 метр канава кавлаш ишлари олиб борилди, лаборатория таҳлиллари учун 1500 дона пробалар олинди.
Лойиҳанинг биринчи босқичида икки ойда 32 та янги иш ўрни яратилган ва уларнинг деярли барчаси мамлакатимиз фуқароларидир.
Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг саъй-ҳаракатлари натижасида бугунги кунга қадар амалга оширилаётган лойиҳага 700 минг доллар тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилинган бўлиб, жорий йил якунига қадар ушбу кўрсаткични камида 2 миллион долларга етказиш режалаштирилган.
Йил якунигача 3000 метрга яқин бурғилаш ишларини олиб борилиши кўзда тутилган ва шу мақсадда, лойиҳани фаоллаштириш учун 2-бурғилаш ускунаси олиб келинди. Бу, ўз ўрнида, дала геологик-қидирув ишларини 2 баробар тезлашишига ёрдам беради.
Қолаверса, бурғилаш, проба олиш ва геологик ишларга айнан Навоийдаги маҳаллий корхоналар жалб қилиниши туфайли вилоят бюджетига қўшимча солиқлар тушуми таъминланмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси