Logo

Мисрлик сармоядор Ўзбекистонда сайёҳлик мажмуасини барпо этиш лойиҳасида иштирок этишга қизиқиш билдирмоқда

Март 03, 2024. 16:12 • 43 сония

846
Мисрлик сармоядор Ўзбекистонда сайёҳлик мажмуасини барпо этиш лойиҳасида иштирок этишга қизиқиш билдирмоқда

ҚОҲИРА, 4 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонасида "Arab Nihol Investors" қўшма корхонаси таъсисчиси, мисрлик йирик тадбиркор Аҳмад Зейдан билан музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашувда Самарқанд вилояти Ургут туманининг тоғ олди ҳудудида сайёҳлик мажмуасини барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.


Мисрлик сармоядор мазкур лойиҳада иштирок этишга қизиқиш билдирди. 


Томонлар лойиҳа билан боғлиқ масалалар ва хорижий инвесторнинг таклифлари хусусида фикр алмашдилар.


Музокаралар якунида лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни Ўзбекистоннинг мутасадди ташкилотлари билан муҳокама қилиш мақсадида алоҳида учрашув ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.


Сайёҳлик мажмуасини уч босқичда амалга ошириш режалаштирилган. Биринчи босқичда сим йўли қурилади. Шундан сўнг 100 ўринли замонавий меҳмонхона барпо этилади. Сўнгги босқичда эса 100 ўринли санаторий қурилиши мўлжалланмоқда. Мажмуа тўлиқ ишга тушгач  500 та янги доимий иш ўрни яратилади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш