Хоразмда водород технологиялари асосида экологик авиация ёқилғиси ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Июль 26, 2026. 11:30 • 2 дақ

115
Хоразмда водород технологиялари асосида экологик авиация ёқилғиси ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
Хоразмда водород технологиялари асосида экологик авиация ёқилғиси ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

АБУ-ДАБИ, 26 июль. /“Дунё” АА/. БААнинг “Allied Biofuels” ва “DEEM Engineering” компаниялари билан Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманида биоёқилғи ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича келишув имзоланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Умумий қиймати 6,1 миллиард АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу лойиҳа тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан амалга оширилади. Жўхори поясини водород аралашмаси технологияси орқали қайта ишлаш учун Хоразм вилоятида 6 минг гектар ер ажратилди.

Ишлаб чиқариш 2030 йилнинг учинчи чорагида йўлга қўйилиб, йилига 110 минг тонна авиация ёқилғиси, 300 минг тонна электроавиация ёқилғиси ва 5 минг тонна “яшил дизель” ишлаб чиқарилади.

Шунингдек ўқинг

Бундан ташқари, “Allied Biofuels” Урганч шаҳрида қиймати 250 миллион доллар бўлган 5 юлдузли меҳмонхона ва 160 миллион долларлик, 300 ўринли замонавий клиника қуришни режалаштирмоқда.

“Ўзбекистонда яратилган шаффоф инвестиция муҳити ва «яшил иқтисодиёт»га қаратилаётган эътибор ушбу йирик лойиҳани амалга оширишимиз учун мустаҳкам замин яратди”, дея таъкидлади “DEEM Engineering” бош директори Муҳаммад Альфаласи.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш