Ўзбекистон Президентининг махсус вакили ва Швейцария элчиси афғон муаммоси бўйича фикр алмашдилар
Февраль 05, 2025. 16:27 • 46 сония
• 1120
ТОШКЕНТ, 3 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев 3 февраль куни Швейцария элчиси Константин Оболенский билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, Афғонистондаги бугунги вазият, халқаро ҳамжамиятнинг мамлакатда гуманитар инқирознинг олдини олиш борасидаги саъй-ҳаракатлар, шунингдек, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Афғон муаммоси бўйича икки томонлама маслаҳатлашувларни давом эттиришда ўзаро манфаатдорлик билдирилди.
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
2027 йилги Давлат бюджети ҳам ижтимоий йўналтирилган бўлади
Президент•Ноябрь 13, 2026. 20:31
Вашингтонда Оқ уйдан бир ярим километр нарида отишма содир бўлди
Факт•Ноябрь 13, 2026. 22:00
АҚШ, Хитой ва Россия президентлари келаси ҳафта Хитойнинг Шеньчжень шаҳрида учрашиши мумкин
Факт•Ноябрь 13, 2026. 21:00
Москвадан муносабат: COP31 Ўзбекистоннинг экологик ва инвестициявий ташаббусларини илгари суриш майдонига айланди
Долзарб•Ноябрь 13, 2026. 20:30
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқароларнинг ўзаро қатновини енгиллаштириш ҳамда чегаралардаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш масалаларини муҳокама қилмоқда
Ноябрь 13, 2026. 11:30