Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ўмон таълим вазири билан учрашув ўтказди

Ноябрь 03, 2025. 20:11 • 55 сония

220
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ўмон таълим вазири билан учрашув ўтказди

САМАРКАНД, 3 ноябрь. /ИА "Дунё"/. Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев Ўмон таълим вазири Мадиҳа бинти Аҳмад Ал Шаибани билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, вазир Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси юқори савияда ташкил этилганини қайд этиб, мазкур нуфузли анжуман доирасида қабул қилинган қарорлар халқаро муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

Музокаралар давомида икки мамлакат таълим муассасалари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларини йўлга қўйиш, замонавий таълим дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда касбий таълим ва инновация соҳаларида тажриба алмашиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Мадиҳа бинти Аҳмад Ал Шаибани Ўзбекистон ва Ўмон ўртасидаги тарихий, маданий ва маънавий яқинлик икки халқ ўртасидаги дўстона муносабатлар ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш учун мустаҳкам асос бўлишини таъкидлаб ўтди.

Учрашув якунида ҳамкорликни сифат жиҳатдан бойитиш мақсадида икки давлатнинг тегишли вазирлик ва таълим муассасалари ўртасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шу жумладан, талабалар учун қисқа муддатли малака ошириш ва академик алмашинув дастурларини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди. 

"Дунё" АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш