Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Гананинг мамлакатимиздаги биринчи элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди
Март 14, 2024. 16:41 • 40 сония
• 315
ТОШКЕНТ, 14 март ./"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Гана элчиси этиб тайинланган (қароргоҳи Теҳрон шаҳрида) Эрик Овусу Боатенгни қабул қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Гананинг Ўзбекистондаги Элчиси этиб тайинланган Эрик Овусу Боатенг жаноблари билан учрашишдан ва унинг ишонч ёрлиқларини қабул қилишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Биз Гананинг мамлакатимизни халқаро институтлар доирасида доимий қўллаб-қувватлаб келаётганини юксак қадрлаймиз. Икки томонлама муносабатларимизни ривожлантириш учун кенг имкониятлар мавжудлигини ва алоқаларимизга янги динамика бахш этиш зарурлигини таъкидладик. Ўзбекистонга хуш келибсиз!"
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Гана ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1993 йил 28 октябрда ўрнатилган. Эрик Овусу Боатенг Гананинг Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган биринчи элчиси бўлди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди