Ўзбекистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирлари Тошкентда икки томонлама сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини ўтказдилар
Декабрь 21, 2023. 16:26 • 50 сония
• 166
ТОШКЕНТ, 21 декабрь. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирлари Бахтиёр Саидов ва Жээнбек Кулубаев иштирокида икки томонлама сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Бугун қадрли ҳамкасбим, ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев жаноблари билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Қирғиз Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини ўтказдик, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. - Мамлакатларимиз ўртасидаги жадал ривожланиб бораётган кенг кўламли стратегик шериклик кун тартибини алоҳида таъкидладик. Музокараларда бўлажак олий ва юқори даражадаги қўшма тадбирлар, муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни фаоллаштириш, янги қўшма саноат ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, ҳудудлараро мулоқотларни мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратдик».
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон ТИВ раҳбари кеча ташриф билан Тошкентга келган эди. Тошкент халқаро аэропортида уни Ўзбекистон ташқи ишлар ишлар вазири Бахтиёр Саидов кутиб олди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ЕИ билан фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди