Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига Ўзбекистоннинг биринчи бош консули тайинланди
Ноябрь 20, 2023. 11:58 • 35 сония
• 1687
ТОШКЕНТ, 20 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг янги тайинланган бош консули Зафарбек Аҳмедов бугун Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига етиб борди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

У шу пайтга қадар Консуллик-ҳуқуқий департаменти бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган. Дипломат 54 ёшда. Хоразм педагогика институтини (1992 йилдан бошлаб Урганч давлат университети) тамомлаган.
Ўтган йиллар давомида мактабда ўқитувчи, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида, ТИВ тизимида, жумладан, Покистондаги элчихонада турли лавозимларда фаолият юритган. Шунингдек, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раисининг маслаҳатчиси бўлиб ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги Бош консуллиги 2022 йилда очилди. Консуллик округига Қирғизистоннинг Боткен, Жалолобод ва Ўш вилоятлари киради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди