Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Кремс университети вакиллари билан учрашди

Декабрь 05, 2025. 21:15 • 36 сония

197
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Кремс университети вакиллари билан учрашди

Австрияга ишчи ташриф доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Мунира Аминова Кремс университетига ташриф буюрди. Унда ҳамкорликни ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни режалаштиришга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар мавжуд ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилиб, қўшма ташаббусларни кенгайтиришга бўлган умумий манфаатдорликни тасдиқладилар. Учрашувда касбий ва дуал таълим соҳасида икки янги йўналиш — меҳмондўстлик индустрияси ва тиббиёт учун кадрлар тайёрлаш бўйича дастурларни йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилди.

Томонлар яқинлашиб келаётган Тошкентга ишчи ташриф доирасида мулоқотни давом эттириш, бир қатор учрашувлар ўтказиш ҳамда келажакдаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини муҳокама қилиш юзасидан келишувга эришдилар. Учрашув иштирокчилари шерикликни мустаҳкамлашга бўлган умумий қизиқишни билдирган ҳолда, қўшма фаолиятни янада ривожлантиришга тайёр эканликларини таъкидладилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш