Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси ўриндошлик асосида мамлакатимизнинг Канададаги элчиси этиб тайинланди
Ноябрь 09, 2023. 08:18 • 47 сония
• 1063
ТОШКЕНТ, 9 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сидиқов ўриндошлик асосида мамлакатимизнинг Канададаги (қароргоҳи Вашингтонда) элчиси этиб тайинланди, деб хабар бермоқда «Дунё» мухбири.

Эслатиб ўтамиз, Фурқат Сидиқов май ойида Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси сифатида Президент Жо Байденга ишонч ёрлиқларини топширган эди. Шунингдек, у октябрь ойида Ўзбекистоннинг Бразилиядаги элчиси (қароргоҳи Вашингтонда) этиб тайинланганлиги тўғрисидаги ишонч ёрлиғи нусхасини топширган.
Аввал Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Фурқат Сидиқов 52 ёшда. У 1993 йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида «ЎзДэуЭлектроникс» ҚК, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ишлаган. 2002 йилдан бери ТИВ тизимида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда. Хусусан, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида, Покистондаги элчи, вазирнинг ўринбосари ва биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Фурқат Сидиқов 2017-2023 йилларда Ўзбекистоннинг АҚШ, шунингдек, ўриндошлик асосида Канада ва Бразилиядаги элчиси бўлиб ишлаган Жавлон Вахобов ўрнига тайинланган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди