Ўзбекистон Президентининг ва Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг махсус вакиллари Афғонистондаги ҳозирги вазият бўйича фикр алмашдилар
Сентябрь 10, 2025. 12:20 • 37 сония
• 135
ТОШКЕНТ, 10 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев кеча Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг Афғонистон ишлари бўйича махсус вакили Юэ Сяоюн билан музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, учрашув мобайнида минтақа ва дунёда воқеалар ривожининг тез суръатларда ўсиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда Афғонистондаги ҳозирги вазият бўйича фикр алмашилди.
Томонлар Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш бўйича минтақавий ва халқаро саъй-ҳаракатларнинг ҳолати ҳамда Афғонистон йўналишида бўлажак олий даражадаги тадбирларни муҳокама қилдилар.
Учрашув конструктив руҳда ўтди ҳамда Тошкент ва Пекин ўртасидаги амалий мулоқотни янада ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканини тасдиқлади.
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
