Ўзбекистоннинг янги элчиси Австрияга етиб борди
Октябрь 27, 2023. 11:47 • 32 сония
• 2050
ВЕНА, 27 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Бахтиёр Ибрагимов Австрия пойтахтига етиб келди, деб хабар бермоқда «Дунё»АА мухбири.

Бахтиёр Ибрагимов Венага тайинланишидан олдин Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили (2017–2023 йиллар), лавозимида ишлаган. У 57 ёшда. Тошкент халқ хўжалиги институтини (ҳозир – Тошкент давлат иқтисодиёт университети) тамомлаган.
У 1992 йилдан бери ТИВ тизимида ишлаб келмоқда. Вазирлик марказий аппаратида, шунингдек, Ўзбекистоннинг АҚШ ва Жанубий Кореядаги элчихоналарида турли лавозимларда фаолият кўрсатган.
У Фавқулодда ва Мухтор Элчи дипломатик даражасига эга.
Бахтиёр Ибрагимов 2020-2023 йилларда Венада элчи бўлиб ишлаган Абат Файзуллаев ўрнига тайинланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ЕИ билан фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди