Ўзбекистоннинг янги элчиси Лондонга етиб борди
Ноябрь 15, 2023. 09:21 • 37 сония
• 2420
ЛОНДОН, 15 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Равшан Усмонов кеча тунда Лондонга етиб борди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

У 2018 йилдан буён мамлакатимизнинг Малайзиядаги элчиси сифатида ишлаб келаётган эди. Дипломат 45 ёшда. Бирмингем университети (Буюк Британия), Ўзбекистон ТИВнинг Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Тошкент давлат юридик институтини (ҳозирги университет) тамомлаган.
Ташқи сиёсат идорасидаги фаолиятини 2000 йилда бошлаган. Ўтган йиллар давомида марказий аппаратда ва Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчихонасида турли лавозимларда ишлаган. Шундан кейин ТИВнинг Европа мамлакатлари ва НАТО билан ҳамкорлик бошқармасини бошқарган. Франциядаги элчи, шунингдек, Италия ва Португалиядаги ўриндошлик асосидаги элчи лавозимида фаолият кўрсатган.
Равшан Усмонов 2019 йилдан буён Лондондаги элчи лавозимида ишлаб келган Саид Рустамов ўрнига тайинланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди