ТИВда Европа ташқи ҳаракатлар хизмати бошқарувчи директорининг ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди
Декабрь 05, 2023. 12:28 • 36 сония
• 346
ТОШКЕНТ, 5 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Европа мамлакатлари ва ЕИ институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Ойбек Шахавдинов Европа Иттифоқининг ташқи ҳаракатлар хизмати бошқарувчи директорининг ўринбосари Люк Девин билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари, шу жумладан, турли даражадаги икки томонлама ва минтақалараро форматдаги бўлажак тадбирлар муҳокама қилинди. Шунингдек, мазкур учрашувлар кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.
Савдо-иқтисодий ва инвестициявий, шунингдек, молиявий ва техник ҳамкорлик, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш соҳаларини янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзаро манфаатли муносабатларни янада фаоллаштириш учун ишончли платформа бўлиб хизмат қиладиган мунтазам маслаҳатлашувлар ва музокараларни уюштириш муҳимлиги қайд этилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди