Ўзбекистон ва Швейцария ҳамкорлигининг ҳуқуқий асослари янада мустаҳкамланади
Март 28, 2024. 11:34 • 34 сония
• 170
ТОШКЕНТ, 28 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Шартнома-ҳуқуқ бошқармаси бошлиғи Амир Султонов ва Швейцария элчиси Константин Оболенский ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбeкистон ва Швейцария ўртасида ишлаб чиқилаётган икки томонлама ҳужжатлар, шунингдек, бўлғуси юқори даражадаги ташрифлар доирасида имзоланиши мумкин бўлган битимлар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Томонлар уларни кўриб чиқишни тезлаштириш тўғрисида келишиб олдилар.
Учрашувда, шунингдек, Ўзбекистон-Швейцария ҳамкорлигининг шартномавий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш мақсадида иқлим ўзгариши, "яшил" энергетика, туризм, қишлоқ хўжалиги, сертификатлаштириш, ҳуқуқий ёрдам, "ақлли шаҳар" бошқаруви, сунъий интеллект каби истиқболли соҳаларда икки томонлама халқаро шартнома ва ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда имзолаш масалаларини ҳам муҳокама қилинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди