ТИВ ўринбосари ва Хорватия элчиси икки томонлама ташрифлар алмашинуви, сиёсий маслаҳатлашувлар, ҳукуматлараро комиссия йиғилишини ўтказиш юзасидан келишувга эришди
Ноябрь 29, 2025. 19:19 • 2 дақ
• 414
ТОШКЕНТ, 29 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов кеча (резиденцияси Остона шаҳрида) Хорватиянинг Ўзбекистондаги элчиси Рефик Шабанович билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, учрашувда сиёсий мулоқотни янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва истиқболлари муҳокама қилинган. 2026 йил учун қўшма тадбирлар режалари кўриб чиқилган.
Томонлар ўзаро манфаатли ўзбек-хорват алоқаларини кенгайтириш мақсадида яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар. Жумладан, делегациялар ташрифлари алмашинуви, ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар, ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва бошқа тадбирларни ўтказиш юзасидан келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси