Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ва Венгрия элчиси музокаралар чоғида ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратдилар

Февраль 14, 2025. 19:08 • 33 сония

119
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ва Венгрия элчиси музокаралар чоғида ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратдилар

ТОШКЕНТ, 14 февраль. Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Олимжон Абдуллаев бугун Венгрия элчиси Йожеф Рожа билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, музокараларда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ҳамда яқин истиқболдаги режалар муҳокама қилинди. Ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, Венгрия сармояларини Ўзбекистон бозорига жалб этиш бўйича икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, маданий-гуманитар соҳани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш ва қўшма ташаббусларни амалга ошириш устида фаол ишлашга тайёр эканликларини билдирдилар.

"Дунё" АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш