“Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамалари Покистон ОАВ диққат марказида
Январ 14, 2026. 16:50 • 2 дақ
• 114ИСЛОМОБОД, 15 январь. /“Дунё” АА/. Покистоннинг “Daily Independent”, “The World News”, “News Network Pakistan” ва “Global News Pakistan” нашрларида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаларига бағишланган мақолалар эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мақолаларда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида “Тараққиёт стратегияси” маркази билан ҳамкорликда янгиланаётган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси бўлиб ўтгани хабар қилинган.
“Муҳокамаларда Ўзбекистон Президенти Мурожаатномасида илгари сурилган вазифалар, хусусан, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини такомиллаштириш масаласи ҳақида фикр алмашилган. Мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида амалдаги стратегияда белгиланган вазифалар кўлами, бажарилган ишлар, эришилган самарадорлик кўрсаткичлари ҳамда уни такомиллаштириш юзасида таклиф ва ташаббуслар билдирилган”, – дея қайд ёзилган материалларда.
Таъкидланганидек, 2023 йилда қабул қилинган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси мамлакат тараққиётида сифат жиҳатдан янги босқични бошлаб берган муҳим стратегик ҳужжат ҳисобланади. Унда Янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқ равишда инсон қадрини юксалтириш, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш ва халқ хизматига йўналтирилган давлатни барпо этиш асосий устувор мақсадлар сифатида белгиланди.
Покистон ОАВ ёзганидек, стратегияни амалга оширишнинг дастлабки босқичида тўпланган амалий тажриба шуни кўрсатдики, айрим мақсад ва вазифаларни янада аниқлаштириш, уларни йиллар кесимида режалаштириш, молиялаштириш манбалари ҳамда ижро учун масъулиятни очиқ белгилаш зарурати мавжуд. Жамоатчилик муҳокамалари, ҳудудлардан келиб тушган таклифлар ва ижро жараёнида аниқланган омиллар стратегияни такомиллаштиришга бўлган эҳтиёжни янада кучайтирди.
“Такомиллаштирилаётган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳаси амалдаги ҳужжатнинг мантиқий давоми бўлиб, унинг мазмунан ва услубан янги босқичини ифода этади. Энг аввало, стратегик ёндашувдаги асосий фарққа эътибор қаратмоқ лозим. Амалдаги стратегияда асосий мақсадлар ва устувор йўналишлар белгилаб берилган бўлса, такомиллашаётган таҳрирда ҳар бир мақсад аниқ йиллик индикаторлар билан боғланган” – деб урғуланган мақолаларда.
Шунингдек, нашрларда амалдаги стратегияда таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларида қамровни кенгайтириш асосий вазифа сифатида белгиланган бўлса, такомиллашаётган стратегияда сифат, муҳит ва натижа биринчи ўринга чиқарилгани маълум қилинган.
“Янгиланаётган стратегияда мактабгача таълимда болаларни қамраб олиш даражасини 80 фоизга етказиш билан бирга, барча мактабгача таълим ташкилотларини тоза ичимлик суви ҳамда замонавий санитария-гигиена инфратузилмаси билан 100 фоиз таъминлаш аниқ мақсад сифатида белгиланмоқда. Болаларни мактабга тайёрлов гуруҳлари билан тўлиқ қамраб олиш ҳам йилма-йил кўрсаткичлар орқали таъминланмоқда”, – дейилган манбаларда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси


