Бурсада Ўзбекистон ва Туркия ёшлари Темурийлар меросига бағишланган илмий танловлар ва интеллектуал ўйинларда иштирок этди
Май 09, 2026. 15:30 • 2 дақ
• 66БУРСА, 9 май. /“Дунё” АА/. Туркиянинг Бурса шаҳрида Соҳибқирон Амир Темурнинг бой тарихий мероси ва унинг жаҳон цивилизациясидаги ўрнига бағишланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирда ўзбек диаспораси вакиллари, “Туркия–Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси Осман Местен, Бурса вилояти маъмурияти раҳбарияти, экспертлар ва талабалар иштирок этди.
Учрашувда Амир Темурнинг давлатчилик, илм-фан, маданият ва халқаро алоқалар ривожига қўшган ҳиссасига бағишланган илмий маърузалар тингланди ва тақдимотлар намойиш этилди. Шунингдек, темурийлар даврини ўрганишга доир замонавий тадқиқотлар ва янгича ёндашувлар муҳокама қилинди.
Талабалар ўртасида ўтказилган илмий маърузалар танлови ва интеллектуал ўйинлар кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди. Қатнашчилар ўзларининг юқори даражадаги тайёргарлиги, таҳлилий тафаккури ва миллий тарихга қизиқишини намоён этди.
Танлов якунларига кўра, ғолиб ва совриндорларга Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан диплом ва эсдалик совғалар тақдим этилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси







