2024 йилда Остона ва Тошкент ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 4,2 миллиард доллардан ошди
Январ 23, 2025. 09:18 • 56 сония
• 142
ОСТОНА, 23 январь. /"Дунё" АА/. Қозоғистон ўтган йил якунлари бўйича Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари учлигига кирди, деб хабар қилмоқда Дунё АА мухбири.

"Казинформ" халқаро ахборот агентлиги Ўзбекистон Статистика агентлиги маълумотига таяниб маълум қилишича, бугунги кунда Ўзбекистон дунёнинг 198 давлати билан савдо алоқаларини амалга оширмоқда. 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 65,9 миллиард АҚШ долларини ташкил этди ва 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 3,8 фоизга ўсган.
Қайд этилишича, умумий савдо ҳажмидан экспорт 26,9 миллиард АҚШ долларини (+8,4 фоиз), импорт эса 38,9 миллиард АҚШ долларини (+0,8 фоиз) ташкил этган.
"Хитой Ўзбекистоннинг асосий савдо шериги бўлиб қолмоқда. Мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 12,4 миллиард АҚШ долларини (умумий ҳажмнинг 18,9 фоизи) ташкил этди. Мазкур кўрсаткич бўйича Россия иккинчи ўринда - 11,6 миллиард АҚШ доллари (17,6 фоиз), етакчилар учлигини эса Қозоғистон якунлайди - 4,22 миллиард АҚШ доллари (6,5% фоиз)", – деб ёзади агентлик.
Ўзаро товар айирбошлаш таркибида Ўзбекистон Қозоғистонга 1,4 миллиард АҚШ долларлик товарлар экспорт қилди, импорт эса - 2,8 миллиард АҚШ долларини ташкил этди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўш шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали ва унинг номи билан аталган шоҳкўча очилди
АДПИ педагоглари Қирғиз–ўзбек халқаро университети фаолияти билан танишди
Марказий Осиё давлатлари коррупцияга қарши курашда минтақавий ҳамкорликни кучайтирмоқда