Стокгольмда Ўзбекистоннинг минтақавий интеграциядаги роли кўриб чиқилди

Июнь 09, 2026. 13:55 • 2 дақ

74
Стокгольмда Ўзбекистоннинг минтақавий интеграциядаги роли кўриб чиқилди
Стокгольмда Ўзбекистоннинг минтақавий интеграциядаги роли кўриб чиқилди
Стокгольмда Ўзбекистоннинг минтақавий интеграциядаги роли кўриб чиқилди
Стокгольмда Ўзбекистоннинг минтақавий интеграциядаги роли кўриб чиқилди

СТОКГОЛЬМ, 9 июнь. /“Дунё” АА/. Швеция пойтахтида “Марказий Осиёга янги нигоҳ: Ўзбекистоннинг трансформацион ислоҳотлари ва минтақанинг ортиб бораётган стратегик аҳамияти” мавзусида халқаро семинар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Содиқ Сафоев тадбирда асосий маърузачи сифатида сўзга чиқди.

Семинарда “Швеция – Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик гуруҳи ҳамраиси Бьёрн Сёдер, Марказий Осиё ва Кавказ институти директори Сванте Корнелл, Швеция Мудофаа тадқиқотлари агентлиги директорининг илмий тадқиқотлар бўйича ўринбосари Йохан Энгвалл ҳамда Швеция парламенти, Ташқи ишлар вазирлиги, таҳлил ва эксперт доиралари, илмий муассасалар ва дипломатик корпус вакиллари қатнашди.

Шунингдек ўқинг

Муҳокамалар чоғида иштирокчилар минтақадаги трансформация жараёнлари, Ўзбекистоннинг ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашдаги ўрни, Марказий Осиё мамлакатлари ва Шимолий Европа давлатлари ўртасида инвестициялар, инновациялар, энергетика, транспорт-логистика алоқалари ва академик алмашинув соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқди.

Семинар якунида томонлар амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришдан ҳамда қўшма иқтисодий, таълимий ва гуманитар лойиҳаларни амалга оширишдан ўзаро манфаатдор эканини таъкидлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш