Logo

Ўзбекистон ва Тожикистон сайёҳлик йўналишида ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтиради

Март 08, 2024. 12:27 • 29 сония

353
Ўзбекистон ва Тожикистон сайёҳлик йўналишида ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтиради

ДУШАНБЕ, 8 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Сурхондарё вилояти Туризм бошқармаси раҳбарияти ва  сайёҳлик компаниялар вакилларининг Тожикистоннинг Хатлон вилоятида бўлиб ўтган халқаро сайёҳлик кўргазмасида иштироки ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Кўргазма доирасида Ўзбекистон ва Тожикистон сайёҳлик компаниялари вакиллари ўртасида B2B шаклидаги музокаралар ташкил этилди. Учрашувлар натижасида икки мамлакат сайёҳлик фирмалари ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича бир қатор битимларни имзоладилар.


Сурхондарё вилояти делегацияси ташриф давомида, шунингдек,  Тожикистоннинг "Сафед дара" қишки курорт зонасида бўлиб, ҳудудда амалга оширилган ишлар ва мижозларга яратилган қулайликлар билан танишдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш