Қозоғистонда мамлакатнинг янги Парламенти – Қурултой депутатлари сайлови бўлиб ўтмоқда

Август 23, 2026. 15:30 • 2 дақ

72
Қозоғистонда мамлакатнинг янги Парламенти – Қурултой депутатлари сайлови бўлиб ўтмоқда

ОСТОНА, 23 август. /“Дунё” АА/ Бугун Қозоғистон халқи биринчи марта мамлакатнинг янги бир палатали парламенти – Қурултой депутатларини сайламоқда, деб хабар бермоқда “дунё” АА мухбири.

Бу янги Конституция қабул қилинганидан кейинги илк парламент сайлови ҳисобланади. Сайлов аллақачон бошланган ва овоз бериш соат бугун 20:00 гача давом этади.

Жами 10 минг 423 та сайлов участкаси очилган. Шакллантирилган рўйхатда 12,6 миллиондан ортиқ сайловчи бор.

Қурултойдаги 145 та депутатлик ўрни учун еттита сиёсий партия – “Әділет”, “Овул”, “Ақ жол”, “УСДП”, “Байтақ”, “ҚХП” ва “Respublica” партиялари ўртасида кураш кечмоқда. Сайлов бюллетенида “Барча номзодларга қарши” варианти ҳам мавжуд.

Шунингдек ўқинг

“Kazinform” халқаро ахборот агентлигининг хабар беришича, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ҳам овоз беришда иштирок этди.

Соат 12:00 ҳолатига кўра, Қозоғистондаги Қурултой депутатлари сайловида сайловчиларнинг 37,05 фоизи иштирок этди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш