Logo

Ўзбекистон ва Миср кимё саноатида янги қўшма лойиҳаларни йўлга қўяди

Август 31, 2025. 13:32 • 52 сония

110
Ўзбекистон ва Миср кимё саноатида янги қўшма лойиҳаларни йўлга қўяди

ҚОҲИРА, 31 август. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида "Ўзкимёсаноатлойиҳа" АЖ мутахассислари ва муҳандисларидан иборат ишчи гуруҳ 25-30 август кунлари амалий сафар билан Мисрда бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Сафар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва қўшма саноат лойиҳаларини ривожлантириш мақсадида ташкил этилди.

Ўзбекистон вакиллари "Polyserve Group" раҳбарияти билан учрашди. Унда Мисрда аммофос ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилди. 

"AbuZabaal Fertilizers & Chemicals Co." корхонаси билан танишув чоғида илғор технологиялар кўздан кечирилди. Миср томони Ўзбекистон тажрибасини ўз ишлаб чиқариш жараёнида қўллашни режалаштирганини билдирди.

Қўшма лойиҳа нафақат ўғит ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, балки минтақавий озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалигида барқарор ўсишни қўллаб-қувватлаш ва экологик жиҳатдан самарали технологияларни татбиқ этишга хизмат қилади. "Ўзкимёсаноатлойиҳа" АЖ халқаро шериклик орқали Ўзбекистон кимё саноати салоҳиятини юксалтириш ва янги ташқи бозорларга киришда изчил ҳаракат қилмоқда.

Сафар якунлари бўйича лойиҳани амалга оширишнинг кейинги босқичлари юзасидан мувофиқлаштириш ишларини давом эттиришга келишилди. Бу ҳамкорлик Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги саноат алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш