Ўзбекистон ва Покистон гилам ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорлик қилади
Декабрь 03, 2024. 11:41 • 2 дақ
• 225
ЛАҲОР, 3 декабрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистон гилам ишлаб чиқарувчилари ва экспортчилари уюшмаси ("PCMEA") вакиллари иштирокида бўлиб ўтган бизнес-форумда иштирок этди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Форум иштирокчиларига мамлакатимизда гилам ишлаб чиқариш соҳасида яратилган қулай шароитлар, соҳа вакилларига берилаётган имтиёзлар, бў йўналишдаги юртимизнинг саноат қувватлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.
"PCMEA" раиси Миан Атиқ ур-Реҳман билан учрашувда икки давлат гилам ишлаб чиқарувчилари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, тажриба алмашиш ва янги бозорларни биргаликда ўзлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Соҳа тадбиркорлари ўртасида алоқаларни ўрнатиш мақсадида, дастлаб, мақбул муддатларда уларнинг онлайн учрашувини ташкил этиш, 2025 йилнинг биринчи ярмида ўзаро ташрифларни ишлаб чиқишга келишилди.
Икки давлатда ўтадиган халқаро кўргазма ва ярмаркаларда ўзаро шоу-рум ва павильонлар ташкил этиш, мутахассислар ва дизайнерларнинг малакасини ошириш йўналишида қўшма дастурларни амалга ошириш таклифи билдирилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси