Logo

Қоҳирада Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги савдо ҳажмини ошириш имкониятлари муҳокама қилинди

Сентябрь 12, 2025. 11:45 • 39 сония

66
Қоҳирада Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги савдо ҳажмини ошириш имкониятлари муҳокама қилинди

ҚОҲИРА, 12 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонасида "Makka for Import and Export" компанияси раҳбари Аҳмад ал-Малваний билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат чоғида Ўзбекистондан Миср ва Яқин Шарқ давлатларига ип-калава ва озиқ овқат маҳсулотларини экспорт қилиш имкониятлари кўриб чиқилди.


"Makka for Import and Export" компанияси раҳбари Мисрда мавжуд бўлмаган ўзбек маҳсулотларини, хусусан гуруч ва қуруқ меваларни маҳаллий бозорларга келтиришга қизиқиш билдирди.


Томонлар логистика йўналишлари, транспорт харажатлари ва етказиладиган товарлар учун тўловни амалга ошириш тартиби хусусида фикр алмашдилар.


Ўзбекистон экспортёрлари билан ҳамкорлик ўрнатиш, хорижий инвесторлар учун яратилган шароитлар билан бевосита танишиш мақсадида, жорий йил ноябрь ойида "Makka for Import and Export" компанияси раҳбарининг Ўзбекистонга бизнес-миссиясини ташкил этишга келишилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш