Хоразм вилоятида ўтказилган бизнес-форум хорижлик ҳамкорлар билан янги экспорт шартномаларини тузиш учун қулай майдонга айланди
Август 12, 2025. 10:38 • 50 сония
• 63
АЛ-КУВАЙТ, 12 август. /"Дунё" АА/. Кувайтнинг "Dejavu for Juice" компанияси раҳбари Аҳмад ал-Бағилий Хоразм вилоятида ўтказилган бизнес-форум ва "Қовун сайли" халқаро фестивалида иштирок этди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Қовун сайли" фестивалида иштирок этган Кувайт вакили кўпгина халқаро тадбирларда қатнашганини, бироқ айнан кўҳна Хоразм заминида ташкил этилган фестиваль ўзгача жозибадорлиги билан ажралиб туришини таъкидлади.
Кувайтлик тадбиркор бизнес-форум доирасида ўзбек ишбилармон доиралари билан "B2B" шаклида учрашувлар ўтказди. Уларда ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари хусусида фикр алмашилди.
Шунингдек, сафар давомида Хоразм вилоятидаги "Japan Uz Trade House" ва "Khorezm Insulation Group" компанияси вакиллари билан музокаралар ташкил этди.
Музокаралар чоғида Ўзбекистондан қуруқ ва қуритилган меваларни Кувайтга экспорт қилиш масаласи муҳокама қилинди, қулай транспорт-логистика йўллари кўриб чиқилди.
"Азалдан юртингиз мевалари такрорланмас таъми билан ажралиб туради. Бугун мен буни амалда яна бир бора кўрдим. Ўзбекистон заминида етиштирилган қовунни еган ҳар бир хорижий туристнинг тилида унинг лаззатли таъми абадий қолади", – деди Аҳмад ал-Бағилий.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Чехия ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади