Logo

Малайзиянинг ўрта бизнес компаниялари консорциуми Ўзбекистонга савдо миссиясини амалга оширади

Август 02, 2025. 13:10 • 2 дақ

47
Малайзиянинг ўрта бизнес компаниялари консорциуми Ўзбекистонга савдо миссиясини амалга оширади

КУАЛА-ЛУМПУР, 3 август. /"Дунё" АА/. Малайзия ўрта даражадаги компаниялар консорциуми (кейинги ўринларда – MCMTC, Malaysian Consortium Mid-tier Companies) вакиллари билан видеоконференция кўринишида учрашув ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашувда MCMTC ижрочи директори Карен Фэйрклауф билан 2025 йил 5-8 ноябрь кунлари MCMTC ва унга аъзо компаниялар вакилларидан иборат (жами 20 киши) делегациянинг Ўзбекистонга савдо миссиясини ташкил этишга келишиб олинди.

Савдо миссиясидан мақсад – Ўзбекистонда савдо ва инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини ўрганиш, давлат ва маҳаллий корхоналар билан икки томонлама ҳамкорлик музокараларини ўтказиш.

Малайзия томони Ўзбекистонга ташрифи давомида Савдо-саноат палатаси аъзолари билан "B2B" учрашувларини ўтказиш, Тошкент шаҳрида жойлашган чакана савдо, логистика ва омборхона, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарга ташриф буюриб, ҳамкорлик бўйича музокараларини олиб боришни режалаштирмоқда.

Икки мамлакат савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш учун MCMTC вакили Ўзбекистонлик етакчи тадбиркор аёлларини 2025 йил 25-27 ноябрь кунлари Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтадиган "WE2025: Future in Motion – Women in Trade, Investment, Leadership" кўргазмасида MCMTC павильонида ўз маҳсулот ва хизматлари, технология ва ишланмалари билан иштирок этишга таклиф қилди.

Малайзия ўрта даражадаги компаниялар консорциуми (Malaysian Consortium of Mid-Tier Companies) 2017 йилда MATRADE – Малайзия ташқи савдони ривожлантириш корпорацияси ўрта даражадаги компанияларни ривожлантириш дастури битирувчилари бўлган 19 аъзодан иборат гуруҳ сифатида ташкил этилган. Бугунги кунда ташкилот аъзолари 150 тага етган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш