Ўзбекистонлик муҳандис кадрлар Японияда малака оширади ва ишга жойлаштирилади
Июль 02, 2024. 14:09 • 47 сония
• 473
ТОКИО, 2 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Япониянинг "Daito Trust Construction" корпорацияси президенти Кеи Такэучи билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда мамлакатимизга хорижий инвестициялар, юқори технологияларни жалб қилиш, чет эл компаниялари билан таълим ва миграция соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Қурилиш-архитектура ва муҳандислик соҳаларида мамлакатимизда юқори малакали кадрларни тайёрлаш ва уларни япон корпорациясида малакасини ошириш, стажировкалар ташкил этиш ва ишга жойлаштириш хусусида фикр алмашилди.
Корпорация президенти Кеи Такэучи Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли қурилиш ишларида япон технологияларини тадбиқ қилиш, сейсмик хавфсизлик ва зилзилаларга бардошли япон қурилиш стандартларини жорий қилишга кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунида "Daito Trust Construction" корпорацияси раҳбариятининг мамлакатимизга ташрифини ташкил этиш ҳамда 2024 йилдан бошлаб босқичма- босқич ўзбекистонлик 100 га яқин юқори малакали муҳандис кадрларни Японияда малакасини ошириш ва ишга қабул қилиш тўғрисида келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Чехия ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади