Logo

Миср компанияси Қашқадарё вилоятига олий навли уруғлик картошка етказиб беради

Июль 21, 2025. 16:44 • 51 сония

92
Миср компанияси Қашқадарё вилоятига олий навли уруғлик картошка етказиб беради

ҚОҲИРА, 21 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан Қашқадарё вилоятидаги "Агро Голд Премиум" компанияси раҳбари Шавкат Султонов ва Мисрнинг "EFC Plants Tissue Culture S.A.E." компанияси бош директори Лубна Салем ўртасида онлайн музокаралар уюштирилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат чоғида Мисрдан юртимизга сара уруғлик картошка етказиб бериш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Ўзбек томони дастлабки босқичда картошка уруғини экиш учун алоҳида ҳимояланган ер майдонини тайёрлаб қўйганини, кейинги босқичда экин майдонлари ҳажми оширилишини маълум қилди.

Миср вакиллари Ўзбекистонга етарли миқдорда картошка уруғини етказиб берилишини тасдиқлади.

Мулоқот якунида Миср томони билан жорий июль ойи якунига қадар Ўзбекистонга бепул 500 минг дона G0 авлодига мансуб "CARA" навли уруғлик картошкани юборишига келишиб олинди.

Ушбу картошка уруғлари шу йилнинг ўзида Қашқадарёда экилиб, кўпайтирилади ва ўзбек деҳқонлари орасида тарқатилади.

Қайд этиш жоизки, Қашқадарё вилояти делегациясининг 28-30 июнь кунлари Мисрга сафари давомида "EFC Plants" компанияси билан картошкачилик соҳасида ҳамкорлик қилишга оид англашув меморандуми имзоланган эди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш