Буюк Британиянинг етакчи банки Ўзбекистондаги йирик лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга тайёр

Май 13, 2026. 08:55 • 2 дақ

6
Буюк Британиянинг етакчи банки Ўзбекистондаги йирик лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга тайёр

ЛОНДОН, 13 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси вакиллари “ICBC Standard Bank”нинг ривожланаётган бозорлар бўйича глобал йўналиш раҳбари Стивен Гарджуло билан учрашди, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири.

Музокаралар давомида Стивен Гарджуло “ICBC Standard Bank” 2018 йилдан буён Ўзбекистон билан фаол ҳамкорлик қилиб келаётганини таъкидлади. Унинг айтишича, банк мамлакат билан молия соҳасидаги алоқаларни янада кенгайтиришга қизиқиш билдирмоқда. Жумладан, миллий ва хорижий валюталарда молиялаштириш, шунингдек, евробондларни жойлаштириш бўйича янги таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

Учрашувда икки томон инфратузилма, энергетика ва технологиялар соҳаларида тажриба алмашиш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашди. Бу йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари ҳам кўриб чиқилди.

Томонлар ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканини билдиришди. Стивен Гарджуло шу йил июнь ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган Халқаро инвестиция форумида иштирок этиш нияти борлигини ҳам маълум қилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш